Тўйдаги жанжал фожиага айланди
Халқимиз ўзининг тўй ва ҳашамлари билан довруғ қозонган. Боиси, тўйларимиз доимо кўтаринки руҳда, шоду хуррамлик билан ўтади. Қувонарлиси, бундай маросимларда қариндошлар, яқинлар жамулжам бўлиб, дилдан суҳбат қурадилар, узоқ вақт кўриша олмаганлар шу баҳона кўришадилар. Тўй уларни бир-бирлари билан янада яқинлаштиради. Афсуски, қуйида баён этиладиган воқеада бунинг акси бўлди. Тўйда чиққан жанжал охир-оқибат аянчли фожиа билан интиҳо топди. 2013 йил 11 январь куни Чироқчи туман марказида жойлашган "Ёшлар Маданият маркази" тўйхонасида ўтказилаётган Отақул Эшоновнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) никоҳ тўйида унинг яқинлари-ю, қариндош уруғлари жам бўлишди. Улар қатори Ўрмон Олимов ҳам турмуш ўртоғи Дилрабо Ҳусанова ҳамда фарзандлари Шарифа ва Соҳибжонлар билан ташриф буюрган эди. Ў.Олимов базмни бироз томоша қилиб ўтиргач, яқинларининг столига ўтди. У ерда қариндоши Сайфулла Мурадов ҳам бўлиб, улар нима учундир чиқишолмас, ораларида аввалдан адоват бор эди. Шунинг учун бўлса керак, С.Мурадов Ў.Олимовга бу столга ўтирмасликни айтиб, уни ҳайдайди. Оқибатда иккаласи жанжаллашиб қолади-ю, ўзини ҳақоратлангандек ҳис қилган Ў.Олимов пиёладаги ароқни С.Мурадовнинг юзига сепиб юборади ва мастлиги туфайли ўзини бошқара олмай, унга ташланади. С.Мурадов эса ўзини ҳимоя қилиш мақсадида бўш шиша билан Ў.Олимовнинг бошига уради. Жанжалга Отақулнинг ўғли Соҳибжон аралашади. Бу орада Соҳибжон пешонасига бўшаган шиша зарбасини қабул қилиб олади. Асабларини жиловлай олмаган ота-ўғил зумда қаердандир ошхона пичоғи топиб келиб, С.Мурадовни ўлдириш мақсадида унга ташланишади. Аммо тўйхонадагилар уларни ажратиб қўйишади. Пичоқни эса тортиб олиб, отиб юборишади. С.Мурадов бўлса тўйхонадан чиқиб, автомашинасига ўтиради-да, уйига кетиб қолади. "Рақиблар"ининг бундай ҳаракатидан ота-ўғилнинг кўксидаги қасос ўти янада аланга олиб кетади. Ундан ўч олиш мақсадида ортидан тушишади. Манзилга етиб боргач, автомашинадан таёқ олиб, С.Мурадовнинг уйига бостириб киришади. — Ҳой, Сайфулла, буёққа чиқ. Эркакчасига гаплашиб оламиз, — дея бақиради Ў.Олимов. Уларнинг овозини эшитган уй эгаси ҳовлисига чиқиши билан унга ташланишади. Тепиб йиқитгач, таёқ ва белкурак билан С.Муродовни турмуш ўртоғи ҳамда қизининг кўз ўнгида аёвсиз калтаклашади. С.Мурадов ҳушсиз ҳолатга келгандан сўнг ўлган деб ўйлаб, воқеа жойидан қочиб кетишади. Йўл-йўлакай таёқ ҳамда белкуракни дарёга отиб юборишади. Қариндошлари зудлик билан С.Мурадовни шифохонага олиб боришади. Қариндошидан "боплаб" ўчини олган бўлса-да, Ў.Олимов ҳали аламидан чиқмаган экан. Оғир тан жароҳати олиб, ҳаёт билан олишиб ётган С.Мурадов Чироқчи туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб келинганлигини эшитган "муштумзўр" шифохонага етиб келиб, бу ерда ҳам жанжал уюштиради. У касалхонада беморнинг ҳолидан хабар олиш учун келган жабдийданинг қариндошлари Ф.Шодмонов, Т.Яхшибоев ва А.Ниёзқуловларни уриб-дўппослайди. Афсуски, шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, орадан бир ойдан ошиқ вақт ўтиб, Сайфулла Мурадов шифохонада вафот этади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Huquq” газетаси материалиасосида тайёрланди Отабек ШОИМОВ, Бош прокуратура бўлим прокурори | |
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | | |
Просмотров: 2070 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости