New Yorker: Сурия бутунлай ўзгарди


Франция президенти Франсуа Олланд Сурияни ва бутун дунёни халқаро террорчиликдан қутқариш йўлида бирлашишга чақирмоқда, аммо, The New Yorker журнали колумнистининг фикрича, Сурияни биринчи навбатда унинг ўзидан қутқариш лозим.
Айни пайтда қарийб 15 млн сурияликлар ўзларини боқа олмайди, уларнинг ярмидан кўпроғи доимий даромад манбаига ҳам эга эмас. Суриянинг 22 млн фуқаросидан 65 фоизи ўз уйларини тарк этди. Катта қисми мамлакатдан ҳам бутунлай чиқиб кетди. БМТ маълумотларига қараганда, сурияликларнинг 75 фоизи қашшоқликда яшайди, бешдан бир қисми эса очликдан азият чекмоқда.
ЮНИСЕФ Сурия бутун бошли бир авлодни йўқотаётганидан хавотирда, негаки 3 млн дан ортиқ бола мактабга бормаяпти. Ўқув муассасаларининг 25 фоизи ишламаяпти.
“Сурия ортга қайтмайдиган бўлиб ўзгарди. У қора туйнукка айланмоқда”, - тан олди Оклахома штати университетининг Яқин Шарқ бўйича мутахассиси Жошуа Лэндис.
Сурияда илгаридан тинчлик бўлмаган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Франциядан мустақил бўлган давлатда 20 марта давлат тўнтариши ўтказилди. 1970 йилда ҳарбий ҳаво кучларининг собиқ генерали Ҳофиз Асад ҳокимиятни эгаллаб олди.
Айни пайтда Сурияда ўзаро душманлик қилаётган кўплаб диний, этник, сиёсий ва конфессионал гуруҳлар бор. Сурияликларнинг аксарият қисми мусулмон бўлишига қарамай, халқ кўплаб оқимларга, этносларга бўлиниб кетган, ва улар бир етакчи атрофида бирлашиши жуда мураккаб масаладир, деб ҳисоблайди муаллиф. Айнан шу боис бугунги кунга қадар Башар Асаднинг ўрнини эгаллайдиган муқобил номзод топилмаган.
“У ерда миллий ўзлик йўқ. Ва биз буни уларнинг ўрнига яратиб бера олмаймиз”, - хулоса қилди журналист.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: New Yorker, Сурия, бутунлай ўзгарди
Просмотров: 1686 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 19:30
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz