Россия ТИВ: ИШИД Сурия ва Ироқда кимёвий қурол ишлатмоқда


Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ИШИД ва Яқин Шарқдаги бошқа террорчилик гуруҳлари заҳарли моддалар, жумладан ипритга эгалар, деб айтди.
“ИШИД ва Яқин Шарқдаги бошқа радикал гуруҳлар кимёвий қурол ишлаб чиқариш учун зарур моддалар ва технологияларга эгалар ҳамда уларни борган сари фаоллик билан Сурия ва Ироқда қўлламоқдалар. Агар аввал гап улар томондан машиий ва саноат хлоридан кимёвий қурол сифатида фойдаланиш ҳақида кетган бўлса, унда ҳозир жанговор заҳарли моддалар, жумладан ипритдан фойдаланганлик ҳақида тасдиқланган маълумотлар бор”, деб айтди Захарова.
Аввалроқ жангарилар хлор ва кимёвий фосфин каби кимёвий қуроллардан фойдаланганликлари маълум қилинганди.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: кимёвий қурол ишлатмоқда, Россия ТИВ, ИШИД, Ироқ, Сурия
Просмотров: 1323 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 18:06
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz