Сурияда 100дан зиёд жангарилар, шу жумладан, ўзбекистонликлар йўқ қилинди


19 сентябрь куни Сурия ҳукумат қуролли кучлари мамлакат шимоли-ғарбидаги Идлиб провинциясига ўрнашиб олган “ал-Нусра жабҳаси” террорчилик гуруҳи позицияларига муваффақиятли тарзда зарбалар берди.
Ал Фоа ва Кафрай аҳоли пунктлари ҳудудида олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар чоғида Сурия армияси бўлинмалари 100дан зиёд жангариларни йўқ қилишга эришди.
Ливан ахборот агентликларидан бирининг хабарига кўра, террористлар ҳукумат қўшинларини қуршовга олишга уриниш чоғида йўқ қилинган.
Ахборот манбасининг маълум қилишича, террористлар билан кечган оғир жангларда ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги ёнидан Ўзбекистон ва Россия фуқаролиги паспортлари чиққан.
Ал Фоа ва Кафрай аҳоли пунктлари 5 ой муқаддам ал-Қоида тарафдорлари томонидан қўлга киритилган бўлиб, кўплаб тинч аҳоли вакиллари террористлар томонидан ўлдириб юборилган ёки ярадор қилинган.
Жангарилар мазкур ҳудудларга эгаллаб олинган қишлоқлардаги ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатиш истагидаги халқаро инсонпарвар ташкилотлар вакилларининг ўтишига ҳам ижозат бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Сурияда қуролли можаролар бошланган 2011 йил мартидан буён 240 минг нафардан зиёд тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Яна миллионлаб кишилар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: Сурия
Просмотров: 1396 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 00:03
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz