АҚШ давлат қарзи бир кунда 328 млрд долларга ўсди

АҚШ давлат қарзи бюджет инқирози ниҳоясига етганидан кейинги бир кун давомида 328 миллиард долларга ўсди ва илк бор 17 триллиондан ошиб кетди.
Пайшанба куннинг оҳирига қарз 17,027 триллион долларни ташкил қилди.


Давлат қарзининг ўсиши 17 октябр куни президент Барак Обама янги фискал йил учун бюджет лойиҳасини имзолаганидан сўнг рўй берди.


Қонун лойиҳасининг компромисс варианти АҚШ Конгресси юқори ва қуйи палатаси томонидан 16 октябр куни кечқурун маъқулланди, бу эса АҚШнинг техник дефолтини олдини олди.


Шартнома шартларига кўра, давлат қарзининг янги энг юқори нуқтаси 2014 йилнинг 7 феврал куни ўрнатилади. Бундан аввалгиси 16,7 триллион этиб 2013 йилнинг май ойида қайд этилган.


Standard&Poor's рейтинг агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, давлат муассасаларининг қисман фаолияти тўхтатилганлиги сабабли октябр ойининг бошидан бери АҚШ иқтисодиёти 24 миллиард доллар йўқотган.

 Manba:darakchi.uz



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: АҚШ
Просмотров: 1658 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 12:01
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz