Барак Обама: “Бизга уруш керак эмас!”
АҚШ президенти Барак Обама Россияга нисбатан янги санкцияларни жорий қилиш билан таҳдид солмоқда. Бу ҳақда президент журналистларга Украина шарқида бўлаётган воқеалар юзасидан айтган фикрларида айтиб ўтди. Обаманинг айтишича, Украинадаги бўлаётган воқеаларга айнан Москва жавоб беради. "Россиянинг Украинадаги вазият ёмонлашишига олиб келувчи ҳар бир қадам ва ушбу мамлакат суверенитетининг бузилиши Россия учун ёмон оқибатларни олиб келади",-дейди Обама. Шунингдек, АҚШ ҳукумати Россия Украинадаги вазият туфайли АҚШ билан қуролли зиддиятга бормаслигига ишонч билдирмоқда. “Бизга уруш керак эмас, бизга Украинадек мамлакат қўшни давлатлар билан яхши муносабатда бўлиши керак”,-дея қайд этди АҚШ президенти. Vesti.ru нашрининг ёзишича, АҚШ ҳукумати Россияга нисбатан қўшимча санкциялар тайёрлаб қўйган. Улар янги санкцияларни 17 апрель куни Женевада Украина, Россия, АҚШ ва Европа иттифоқи ўртасидаги музокаралардан сўнг кучга киритишни режалаштиришган.
15 апрель куни Юқори Рада томонидан Украина президенти этиб тайинланган Александр Турчинов шарқий қисмидаги мамлакатни федерализация қилиш тарафдорларига қарши махсус ҳарбий операция ўтказиш ҳақида маълум қилган эди. | |
Категория: DUYNO XABARLARI | | |
Просмотров: 1491 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости