Игорь Шквирин «Бунёдкор» бош мураббийлигига асосий номзод

Кеча Миржалол Қосимов "Бунёдкор" клуби бош мураббийлигидан озод этилди.

“Бунёдкор” футбол клуби расмий сайтининг хабар қилишича, энди Миржалол Қосимов бор эътиборини Ўзбекистон терма жамоасига қаратади. Айнан шу сабабга кўра, у клубдаги фаолиятини якунлашга қарор қилган.

"Ўзбекнефтегаз" Миллий Холдинг Компанияси раҳбариятига яқин манбалардан олинган норасмий хабарларга қараганда, "Бунёдкор" клубига бош мураббий этиб, ҳозирда "Олмалиқ" жамоасини бошқариб келаётган Игорь Шквирин тайинланиши мумкин. Тўғри, ҳали бу борада Олмалиқ тоғ-кон металлургия корхонаси раҳбариятининг розилиги ҳам керак бўлади, дея хабар беради Uff.uz сайти.

Айни пайтда музокаралар бошланиш арафасида. Шквирин ўзи билан мураббийлар штабига Геннадий Денисовни ҳам олиб келиши кўзда тутилган. 

Нашрнинг қайд этишича, "Бунёдкор"ни Бахтиёр Ашурматов ҳам бошқариши мумкин. Номзодлар орасида ўзбекистонлик бошқа махаллий мутахассислар ва украиналик Анатолий Демьяненконинг ҳам номи бор.



Категория: SPORT YANGILIKLARI | Теги: Бунёдкор, Игорь Шквирин
Просмотров: 1106 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 19:30
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz