Коронавирус қандай ҳолатда кўпроқ юқиши айтилди


Бонн университетидаги Германия вирусология ва ОИТВни ўрганиш институти мутахассислари коронавирус кўпинча қандай ҳолатда юқишини аниқладилар. Бу ҳақда "RTL Today" нашрига берган интервьюсида тадқиқот муаллифларидан бири Хендрик Штреек айтди.

Олимларнинг фикрига кўра, объектив алоқа қилишдан кейин касаллик юқиши жуда кам, чунки мутахассислар турли юзаларда вирусни аниқлай олишмаган: "Эшик тутқичлари, телефонлар ёки ҳожатхоналардан намуналар олдик, уларда вирус турмаслигини аниқладик".
Штреекнинг таъкидлашича, агар одам оғзини ёпиб йўталса, сўнгра дарҳол бирор нарсага тегса ва бошқа киши шу нарсани ушлаб, кейин қўлини юзига, оғзига теккизса, инфекция юқиши мумкин.
Бундан келиб чиқадики, вирус юқтиришнинг энг эҳтимолли йўли инфекцияланган одамлар билан бир ҳаводан нафас олишдир, бунда ҳаво томчилари орқали вирус юқади.


Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | Теги: коронавирус
Просмотров: 1276 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 12:13
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz