Коронавирусдан хавотирга тушаётган ўсмирлар учун 6та тавсия


Ўспиринлик – мураккаб давр, COVID-19 эса уни янада мураккаблаштириши мумкин.

Мактабларнинг ёпилиши ва тадбирларнинг бекор қилиниши туфайли кўплаб ўспиринлар ҳаётларидаги муҳим лаҳзалардан, мактабга бориш ва дўстлари билан мулоқотда бўлишдан воз кечишга мажбур бўлмоқда.

Шу муносабат билан ЮНИСЕФ ўспиринлар билан ишлаш бўйича тажрибали психолог, китоблари кўплаб нусхада сотиладиган муаллиф, New York Times колумнисти доктор Лиза Деймурнинг тавсияларини тақдим этади.

1.  Тушуниб олинг, хавотир – бутунлай нормал реакция

Мактабнинг ёпилиши ва хавотирли сарлавҳалар сизни ташвишга солаётган бўлса, бунда сиз ягона эмассиз. Аслида ҳам сиз буни шундай ҳис қилишингиз керак.

Ташвишланиш – аслида, бизни таҳдидлардан огоҳлантирадиган ва ўзимизни ҳимоя қилиш чораларини кўришга ёрдам берадиган нормал ва соғлом функция.

Ташвишланишингиз сизга айни дақиқада муҳим бўлган қарорларни қабул қилишга ёрдам беради. Масалан, бошқалар билан мулоқотни чеклаш, катта гуруҳларда вақт ўтказмаслик, қўлларингизни ювиш ва юзингизга тегмаслик каби.

Бу ҳис-туйғулар нафақат сизни, балки бошқаларни ҳам хавфсиз сақлашга ёрдам беради

Шу йўсинда ҳамжамиятимиз аъзоларига ҳам ғамхўрлик қиламиз.  Атрофимиздаги одамлар ҳақида ҳам ўйлаймиз.

Қолаверса, сиз ишончли манбалардан ахборот олаётганингизга ишонч ҳосил қилинг.

Сизда касаллик аломатлари пайдо бўлганидан хавотир олсангиз, бу ҳақда ота-онангиз билан гаплашиш жуда муҳимдир.

Чунки инобатга олиш керакки, COVID-19 одатда, айниқса болалар ва ёшларда енгил формада ўтади. Бу касалликнинг кўп симптомларини даволаш мумкин.

Ўзингизни ёмон ҳис қилаётган ёки вирус ҳақида ташвишланаётган бўлсангиз, ота-онангиз ёки ўзингиз ишонган ёши катталарга бу ҳақда албатта гапириб беринг.

Ва ёдда сақланг: биз ўзимизни ва бошқаларни ҳимоя қилишимиз ҳамда вазиятни назорат қилишимиз учун кўплаб самарали усуллар бор. Масалан, қўлларни тез-тез ювиб туриш, уларни юзга теккизмаслик ва ижтимоий масофани сақлаш.

2. Чалғиш услублари

Психологлар шуни биладиларки, биз узоқ давом этадиган қийин аҳволда бўлганимизда, муаммони икки тоифага бўлиш жуда фойдали:

– муаммони ҳал этиш учун нима қила оламиз?

– биз нимани назорат қила олмаймиз?

Ҳозирда кўп нарса иккинчи тоифага тегишли бўлиб, бу нормал ҳолдир. Бироқ чалғитадиган нарсалар билан банд бўлиш муаммони ҳал этишга ёрдам беради.

Тинчланиш ва ҳар куни руҳий мувозанатни сақлаш учун уй ишлари билан машғул бўлинг, севимли фильмингизни томоша қилинг ёки қизиқарли романни мутолаа қилинг.

3. Дўстларингиз билан мулоқотнинг янги усулларини топинг

Агар ижтимоий масофани сақлашга риоя қилиш даврида дўстларингиз билан вақт ўтказишни истасангиз, ижтимоий тармоқлар айни муддаодир.

Бунга ижодий ёндашинг:  #safehands (#хавфсизқўллар) сингари тик-ток тадбирига қўшилинг.

«Мен ўспиринларнинг ижодкор эканликларига шубҳам йўқ», – дейди доктор Деймур. – Ўйлайманки, улар бир-бирлари билан интернетда аввалгиларидан фарқ қиладиган мулоқот йўлларини топадилар».

Бироқ экранларга тикилиб,  ижтимоий тармоқларда узоқ вақт қолиб кетиш яхши эмас. Бу – саломатлигингизга путур етказади ҳамда хавотирланишингизни янада кучайтириши мумкин.

4.  Эътиборингизни ўзингизга қаратинг

Бирон янги нарсани ўрганишни, ўқимаган китобингизни бошлашни ёки мусиқа асбобида машқ қилиб кўришни истармидингиз? Ҳозир шуни қилиш вақти келди.

Диққатингизни жамлаб, пайдо бўлган бўш вақтингиздан унумли фойдаланиш усулларини излаш – ўз руҳий саломатлигингизни яхшилаш усулидир.

«Бундай ҳолларда мен ўзим ўқишни истаган китоблар рўйхатини ва ўзим бажаришни истаган ишлар рўйхатини тузаман», дейди доктор Деймур.

5. Ҳис-туйғуларингизга қулоқ солинг

Дўстлар билан тадбирларда иштирок эта олмаслик, севимли машғул билан банд бўлишнинг имкони йўқлиги, спорт мусобақаларида иштирок этмаслик қийин кечади. «Бу ҳолат ҳақиқатан ҳам ўспиринларни қайғуга солиши табиий ҳол», дейди доктор Деймур.

Бунга нима қилиш керак? Кўнглингиздан ўтаётганларни ҳис этинг. Оғриқли туйғулар ҳақида гап кетганда, буни енгишнинг ягона йўли – уларни борича ҳис қилишдир. Шунда ўзингизни тезроқ яхши ҳис қила бошлайсиз.

Ўз ҳис-туйғуларини бошдан кечириш ҳамма учун турлича бўлади. Баъзи болалар санъат билан шуғулланишади, баъзилари дўстлари билан суҳбатлашиб, учрашишга имкон бўлмаганда уларнинг ҳамдард эканликларини ҳис этишни афзал кўрадилар, баъзилари эса озиқ-овқат банкларини тўлдиришни истайди.

Энг муҳими, ўзингизни яхши ҳис этишга ёрдам берадиган нарсалар билан банд бўлишдир.

6. Мазах қилишса, ёрдам сўранг. Калака қилинаётган дўстларингизни қўллаб-қувватланг

Коронавирусдан хавотирга тушаётган баъзи ўсмирларни тенгдошлари мазах қилаётган бўлиши мумкин.

Бу вазиятда уларга ёрдам беришнинг энг яхши усули – атрофдагиларнинг бефарқ бўлмаслиги.

Қўрқуви учун калака қилинаётган болалар ва ўспиринлар бунга ўзлари жавоб қайтаради, деб кутиб туриш нотўғри. Аксинча, бундай болаларни қўллаб-қувватлашимиз, дўстлари ёки катталардан ёрдам олишга ундашимиз керак.

Агар дўстингизни мазах қилишаётганига гувоҳ бўлсангиз, у билан гаплашиб кўринг, ёрдам беришга ҳаракат қилинг. Бепарволик сабаб у ҳамма унга қаршидек, ёки ҳеч ким унга аҳамият бермаётгандек ҳис қилишига олиб келиши мумкин.

Сўзларингиз вазиятни яхши томонга ўзгартиришга ёрдам беради.

Ёдда тутинг: биз етказадиган маълумот ва айтадиган гап бошқа инсонларга ҳозир ҳар қачонгидан кўра кўпроқ озор бериши мумкин.



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: коронавирус
Просмотров: 1090 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 13:31
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz