Олимлар коронавирус организмда қанча вақт қолишини аниқлади
Бир гуруҳ олимлар Пекиндаги тиббиёт марказида коронавирус устида тадқиқот олиб борди. Улар COVID-19 дан даволанганларнинг ярмида аломатлар йўқолганидан кейин ҳам вирус организмда бир кундан саккиз кунгача сақланиб қолишини ўрганди. Бу ҳақда “ATSJournals” хабар берди. Олимлар 28 январдан 9 февралгача бўлган даврда даволанган 16 нафар беморнинг маъмулотларини таҳлил қилиб чиққан. Уларнинг ўртача ёши 35,5 ёш. “Тадқиқотнинг муҳим натижаларидан бири беморларнинг ярми аломатлар йўқолганидан кейин ҳам вирусни сақлашда давом этиши бўлди”, дейди тадқиқот муаллифларидан бири Локеша Шарма. Бу муддат 1-8 кун давом этган. Тадқиқотда қатнашган яна бир олим даволаниш курсидан кейинги карантинни 1-2 ҳафтага чўзишни таклиф қилган. Олимларнинг фикрича, ёши катта инсонлар организмида вирус узоқроқ сақланиб қолиши мумкин. Аммо бу фараз бўлиб, илмий исботланмаган. Бу тахмин қарияларда иммун тизими кучсизроқ бўлиши ҳисобга олиниб, билдирилган. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 684 мингдан ортиб кетган. Қурбонлар сони 32 мингдан ортиқ. Коронавирусдан фориғ бўлган 145 минг нафардан ошган. | |
Категория: DUYNO XABARLARI | | |
Просмотров: 2051 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости