Коронавирус билан қайта касалланиш мумкинми?
Коронавирус билан оғриган беморларнинг баъзилари тузалиб кетган деб ҳисобланди, аммо такрорий таҳлилларда вирусга ижобий реакция қайд этилди. Одатда, шамоллашни келтириб чиқарадиган коронавирус инфекциясидан сўнг иммунитет ривожланади. Covid-19 қўзғатувчисининг фарқи нимада?Шифокорларни огоҳликка чақирган биринчи ҳолатлардан бири токиолик 70 ёшдан ошган киши билан кузатилди. Февраль ойида у Covid-19 билан хасталаниб, юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган, аммо муваффақиятли тикланган, одатий ҳаётга қайтган ва ҳатто жамоат транспортида юрган. Бироқ, бир неча кундан кейин унинг аҳволи яна ёмонлашади, ҳарорати кўтарилади ва у касалхонага қайтишга мажбур бўлади. Япониянинг NHK телеканали хабар беришича, у яна коронавирус учун текширувдан ўтди ва натижа ижобийлиги шифокорларни ҳайратлантирди. Ваҳоланки бу Япониядаги ягона ҳолат эмас, қайта инфекцияланиш ёки коронавируснинг қайтиши жуда кам ҳолларда бўлсада кузатилмоқда. Вирусологлар бунинг сабабини тушуна олишмаяпти. Вирус қайталанади Унинг фикрига кўра, гап вирусни қайта юқтириш ҳақида эмас, балки аллақачон касалликдан тузалган одамнинг танасида вируснинг янги кўпайиши ҳақида кетмоқда. «Менинг изоҳим, бошқа кўплаб эҳтимолий тушунтиришлар қаторида, шунга тақаладики, умуман олганда ушбу коронавирус популяцияда унга нисбатан иммунитетни келтириб чиқаради, аммо баъзи одамларда бу иммунитет суст, — дейди Энҳуанес. — Бу иммунитет пасайиши билан танада қолган вирус қайталанади». Вирус танада қолади «Бемор таҳлилдан ўтиб, аввал ижобий, сўнгра салбий реакцияни кўрсатса, шифокорлар одатда унда иммунитет ривожлангани ва инфекция аломатлари такрорланмаслигини тахмин қилишади, — дейди Энҳуанес. — Аммо иммун тизимининг ҳаракатига камроқ таъсирчан бўлган тўқималарда инфекциянинг баъзи қўзғатувчилари сақланиб қолиши мумкин». Covid-19 қўзғатувчиларида эса ушбу қайта қўзғалишни акс эттирувчи ижобий реакция касалликдан тузалишдан кейинги жуда тез вақт ичида кузатилади ва бу факт вирусологларни хавотирга солмоқда. Олимларнинг боши қотган Масалан, қизамиққа қарши болаликда ўтказилган биргина эмлаш одатда умрбод иммунитет ҳосил қилиш учун етарли. Бироқ, баъзи мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш органлари замонавий вакцинадан фойдаланган ҳолда маълум бир ёшда қайта эмланишни тавсия қилишади. Вакциналар унчалик самарали бўлмаган бошқа вируслар мавжуд ва шунинг учун такрорий эмлашлар мунтазам равишда олиб борилиши керак. Грипп вирусининг мутацияси туфайли, масалан, бундай эмлаш ҳар йили такрорланиши зарур. Муаммони тушунишга уриниш Мадриднинг Карл III номидаги Соғлиқни сақлаш институти ходими Изидоро Мартинеснинг фикрича, коронавирус билан қайта зарарланиш мумкин бўлса ҳам, Covid-19 ҳолатида вирусга ижобий реакция салбий реакциядан сўнг жуда тез вақтда пайдо бўлиши ғалати. «Агар узоқ муддатли иммунитет пайдо бўлмаса, бир ёки икки йил ўтгач, кейинги эпидемия пайтида сиз яна инфекцияланасиз. Бу нормал ҳолат, — дейди Мартинес. — Аммо яқиндагина тузалган одамнинг вирус билан қайта касалланиши жуда ноёб ҳолат ҳисобланади. Бизга маълум бўлишича, бу коронавирус грипп каби кучли ва тез ўзгармайди». Вируснинг вақтинча фаоллашиши Унинг изоҳи Энҳуанеснинг нуқтайи назарига яқин. «Эҳтимол, даволанишдан сўнг ўтказилган таҳлиллардаги манфий натижадан кейин қисқа вақт ичида коронавирусга яна ижобий реакция кузатиладиган беморларда инфекция тўлиқ йўқ бўлишдан олдин вақтинча фаоллашади», — дейди вирусолог. Бироқ, иккала мутахассис ҳам Covid-19 вирусининг табиатини тушуниш учун қўшимча тадқиқотлар талаб қилинишини таъкидламоқда. Олимлар ушбу йўналишда изланишларни давом эттиришмоқда. | |
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | | |
Просмотров: 1424 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости